22 нафар давлат хизматчиси Кореяда ахборот технологиялари бўйича таълим олиб қайтади

Ўзбекистон 28 Июль 2017 3890

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон давлат идораларида хизмат қилаётган 22 нафар мутахассис "Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш" мавзусидаги ихтисослашган ўқув-курсида таҳсил олиш учун Жанубий Кореяга жўнаб кетмоқда. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилмоқда.

29 июлдан бошлаб, сал кам бир ой давом этадиган ўқувларда ахборот технологиялари билан бирга, молия, солиқ, адлия соҳаларида, шунингдек, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси тизимида фаолият олиб бораётган мутахассислар иштирок этишади. 

Корея Республикасининг Миллий ахборот жамияти (NIA) ҳамда Корея халқаро кооперация (KOICA) агентликлари кўмагида ташкил қилинаётган ўқувларда Кореянинг етакчи мутахассислари иштирокчиларга жамиятни ахборотлаштириш, "электрон ҳукумат" тизимини шакллантириш ва унинг меъёрий-ҳуқуқий асосини яратиш, ижтимоий ва интерактив хизматларни жорий қилишда АКТ ҳамда янгича инновацион ёндашувларни ишлаб чиқиш, "ақлли шаҳар" платформасини ишлаб чиқиш, электрон суд тизимининг ўзига хосликлари каби мавзуларда маъруза қилишади.

Шунингдек, иштирокчилар Корея Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Сеул транспорт бошқаруви ва ахборот тизими муассасасига, BigData марказларига, ахборотлашган махсус ҳудудларга ташриф буюришади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 33146 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18595 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71594 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59137 Жамият
ЕЧЛ-2017/18 қуръасида саватчалар таркиби қандай бўлади?
15:04 622 Спорт
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 3648 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 631 Жаҳон
Жосусликда айбланиб қамалган Эркин Мусаев озодликка чиқарилди
Кўпроқ янгиликлар