Ахборот хавфсизлигини таъминлаш марказида кечаю кундуз фаолият кўрсатадиган мониторинг гуруҳи ташкил этилди ҳамда “ишонч телефони” ишламоқда. Бу ҳақда Norma.uz ёзмоқда.

Янги хизмат фойдаланувчиларга ёрдам ва консалтинг хизматлари кўрсатиш, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан ҳамкорликни янада йўлга қўйиш ва ахборот хавфсизлигини бузиш билан боғлиқ равишда содир этилиши мумкин бўлган ҳодисаларга тезкор жавоб қайтариш мақсадида ташкил этилди.
 
Хабар берилишича, гуруҳ мутахассислари миллий ахборот инфратузилмаси фойдаланувчиларига +998 (95) 170 98 97 бевосита мулоқот телефон рақами орқали 7/24 режимида зарур маслаҳат, маълумот ва бошқа ёрдамларни кўрсатишга тайёр.


Эслатиб ўтамиз, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази комплекс ахборот тизимлари, “Электрон ҳукумат” ресурслари ва маълумотлар базаларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек давлат органларининг тегишли тизим ва ресурслари ахборот хавфсизлиги сиёсатини ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқаришда кўмак бериш мақсадларида ташкил этилган.