«Монако» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе мавсум якунига етгач, жамоани тарк этиши мумкин. Бу  L’Equipe нашри хабар тарқатмоқда.

Манба берган хабарга кўра, Мбаппени жамоа фақатгина 200 миллион евро эвазига қўйиб юбориши мумкинлигини билдирган. Олдинроқ, «Монако» вице-президенти Вадим Васильев 18 ёшли форварднинг трансфери бўйича «Реал» билан 180 миллион евро эвазига келишувга эришгани ҳақидаги хабарни рад этганди.

Мбаппе учун бугунги кунда «Реал», «Манчестер Сити» ва «ПСЖ» даъвогарлик қилмоқда. Футболчининг хизматига шунингдек «Барселона» ҳам қизиқиш билдирган. Шу боисдан ҳам «Монако» уни янада қимматроқ нархга сотишни мўлжаллаб турибди.

«Монако» трансферлардан ҳозирга қадар 167,5 миллион евро ишлаб топишга улгурди. Жамоа Бернарду Силву ва Бенжамена Мендини «Манчестер Сити»га, Тьемуэ Бакайокони эса «Челси»га трансфер қилди.