АҚШ конгрессменлари Мексика билан чегарада девор қуришга 1,6 млрд доллар ажратишни маъқуллашди

Жаҳон 28 Июль 2017 2773
Фото: Reuters

АҚШ конгрессининг вакиллари палатаси Мексика билан чегарада девор қуриш учун “бошланғич тўлов” сифатида 1,6 млрд долларлик бюджет маблағларини ажратиш учун овоз берди. Бу ҳақда Associated Press хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, ташаббусни конгрессменларнинг 230 нафари қўллаб-қувватлаган бўлса, 196 нафари қарши чиққан.

Мексика билан чегарада девор қуриш Дональд Трампнинг сайловолди ваъдаларидан бири эди. Шу билан бирга, АҚШнинг амалдаги президенти Мексикани бунга тўлашга мажбур қилмоқчи эди.

АҚШ конгресси вакиллар палатасининг бюджет масалалари бўйича комиссияси Мексика билан чегарада девор барпо этилишининг бошланишини назарда тутадиган қонун лойиҳасини 12 июль куни эълон қилганди.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 28789 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42021 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 157834 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44791 Lifestyle
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 1 Жамият
Афғонистонда бир кун ичида 100 дан ортиқ жангари йўқ қилинди
23:34 / 20.08.2017 340 Жаҳон
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 1197 Жамият
РФПЛ. «Зенит» яна ғалаба қозонди, Афонин тўлиқ ўйнаган ўйинда «Анжи» йирик мағлубиятга учради
23:02 / 20.08.2017 404 Спорт
Жанубий Осиёда тошқинлар оқибатида 700 киши ҳалок бўлди
23:00 / 20.08.2017 517 Жаҳон
YouTube «Шошилинч янгиликлар» бўлимини ишга туширди
22:26 / 20.08.2017 2055 Технология
Кўпроқ янгиликлар