АҚШ сенати Россия, Эрон ҳамда КХДРга нисбатан янги санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди, деб хабар бермоқда Reuters.

Ҳужжатни 98 нафар сенатор қўллаб-қувватлаган, иккиси қарши овоз берди.

25 июль куни АҚШ конгрессининг вакиллар палатаси янги санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳасига овоз берганди.

Эндиликда ҳужжат АҚШ президенти Дональд Трампга имзолаш учун киритилади.