Барселонадаги Франция вокзалида электричка боши берк кўча деворига келиб урилди. У вақтида тўхташга улгура олмаган. Ҳодиса оқибатида 48 киши жабрланди, улардан беш нафари оғир аҳволда экани айтилмоқда. Ҳозирча ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот берилмаган.

Тахминан 18 киши шифохонага олиб кетилди, уларнинг орасида фавқулодда тўхташни амалга оширишнинг уддасидан чиқа олмаган машинистлардан бири ҳам бор. Кўплаб кишиларга платформанинг ўзида тиббий ёрдам кўрсатилди.

Ҳодиса маҳаллий вақт билан соат эрталабки 7:00 да юз берди. Бу пайтда кўплаб йўловчилар иш жойларига қараб йўл олишаётган эди. Қолган поездлар вокзалнинг бошқа йўналишига ўтказилди, Барселона ҳукумати ҳодиса юзасидан текширув бошланганини маълум қилди.