Бухоро шаҳар ИИБга, Пешкў туманида яшовчи фуқаролар С.Раҳмонова ҳамда М.Ҳидоятовалар ариза орқали мурожаат қилишиб, номаълум шахс улар даволаниб турган Бухоро вилоят эндокринология диспансеридаги хонадан С.Раҳмоновага тегишли бўлган 350.000 сўм нақд пуллари, ичида 1.864.000 сўм пули бўлган “Агробанк” пластик карточкасини, М.Хидоятовага тегишли бўлган 100.000 сўм нақд пулни яширин равишда олиб, жабрланувчиларга моддий зарар етказиб, воқеа жойидан яширинганлигини билдиришган.

Шунингдек, Россия Федерациясида туғилган, миллати украин С.Петрович ариза орқали мурожаат қилиб, номаълум шахс, у даволаниб турган “Мохи-хосса” санаториясининг 421-хонасига калит танлаш йўли орқали ғайриқонуний равишда кириб, мазкур хонадан унга тегишли бўлган 500.000 сўм ва 500 Россия рублини яширин равишда ўғирлаб кетганлигини билдирган.

Ушбу ҳолатлар юзасидан ички ишлар идоралари ходимлари томонидан тезкор суруштирув тадбирлар амалга оширилмоқда.