Ички ишлар органи ходимининг мол-мулкига зарар етказилса, унинг ўрни қандай қопланади?

Ўзбекистон 28 Июль 2017 8669

Ҳамма ҳам уйи шинам, барча қулайликларга эга бўлишини, машина сотиб олишни орзу қилса, ўз олдига мақсад қилиб қўйса керак. Ички ишлар органлари ходимлари ҳам бундан мустасно эмас. Шинам деганда хаёлимизга моддий воситалар келмаслиги мумкин. Аммо қулайликларни замонавий маиший техника воситаларисиз, сифатли мебелсиз тасаввур этиб бўлмайди. Бу эса, ўз навбатида, «яхшигина» молиявий сарф-харажатларни талаб этади.

Бундай хонадон соҳиби ўзининг турар жойини, мол-мулкини асраб-авайлашни хоҳлайди, албатта. Фаолияти ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш билан бевосита боғлиқ бўлган ҳуқуқ-тартибот посбонлари учун ҳам ушбу масала ниҳоятда муҳимдир. Шу боисдан ички ишлар органи ходимининг ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда зарар етказилса, ушбу зарарнинг ўрни қай тарзда қопланади деган ҳақли савол туғилиши табиий. Мазкур саволга жавоб олиш учун Ўзбекистон Республикаси ИИВ Молия-иқтисод бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, подполковник Шерзод Қурбоновга мурожаат қилинди, деб ёзади ИИВ расмий сайти.

– Авваламбор, мол-мулк тушунчасига аниқлик киритиб олиш керак. Кўпчилик мол-мулк деганда фақат уй ёки квартирани тушунади. Ваҳоланки, автотранспорт воситаси, ер участкаси, муайян корхона, мавжуд пул жамғармалари, қимматли қоғозлар ҳам мол-мулкка киради. Агар мол-мулкка зарар етказилган бўлса, қонун ҳужжатларида ушбу зарарни қоплаш тартиби белгилаб берилган. Мабодо осойишталик посбонининг ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда зарар етказилса, ушбу зарар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 апрелдаги 234-сон қарорига мувофиқ қопланади. Мазкур қарор билан «Ички ишлар органи ходимининг ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида низом» тасдиқланди. Ҳукуматнинг ушбу қарори Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган. Шу ўринда «Хўш, яқин қариндошлар тоифасига кимлар киради?» деган савол туғилади. Мазкур тоифага шахснинг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари, фарзандлари, хотини ёки эри, шунингдек, хотини ёки эрининг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари киради.

– Худди шундай ҳолатда зарар етказилган бўлса, ушбу зарар қай тартибда қопланади?

– Биринчи галда, ички ишлар органларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда доимий комиссиялар тузилади. Ушбу комиссиялар ходимнинг ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплашни ўрганиш билан шуғулланади. Ички ишлар органининг тегишли хизматлари ходимларидан иборат комиссия таркиби ички ишлар органи раҳбари томонидан тасдиқланади. Зарар ўрнини қоплаш бўйича тегишли ҳужжатларни йиғиш ва расмийлаштириш билан ички ишлар органларининг кадр хизматлари шуғулланади. Етказилган зарар қопланиши учун ички ишлар органи раҳбарига ходим билдирги билан ёки унинг яқин қариндошлари ариза билан мурожаат қилади.

Кейинги босқичда кадрлар хизмати томонидан комиссияга мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақида ходимнинг билдиргиси ёки яқин қариндошларининг аризаси (уч иш куни муддатда), зарар етказилган ҳолатлар бўйича текширув хулосаси, шунингдек, зарар миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади.

Ҳужжатлар тақдим этилганидан кейин ўн беш иш куни ичида комиссия томонидан кўриб чиқилиб, унинг натижасига кўра зарар қопланиши ёки рад этилиши ҳақида қарор қабул қилинади. Қабул қилинган қарор уч кун муддатда манфаатдор шахсларга етказилади.

– Шерзод Шуҳратович, зарарни қоплаш тартиби ва муддати ҳақида ҳам тўхталсангиз.

– Етказилган зарарнинг ҳақиқий суммаси ички ишлар органи томонидан баҳолаш ташкилотини жалб қилган ҳолда, мол-мулкига зарар етказилган шахснинг иштирокида аниқланади. Ҳисоб-китоб нақд ёки пул ўтказиш йўли билан амалга оширилиши мумкин. Бундан ташқари, зарарга тенг мулкни бериш, шикастланганини таъмирлаш ёки бошқа шаклларда ҳам қопланиши мумкин. Етказилган зарар ўрнини қоплаш ҳақида тегишли қарор қабул қилинганидан кейин ички ишлар органлари томонидан ўн кун муддатда манфаатдор шахсларга етказилган зарар қопланиши таъминланади. Зарарни қоплаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади, ушбу сумма кейинчалик айбдор шахслардан ундириб олинади.

– Зарарни айбдор шахслардан ундириб олиш тартиби ҳақида батафсилроқ гапириб берсангиз.

– Ички ишлар органлари зарарни қоплагач, айбдор юридик ёки жисмоний шахслардан ушбу суммани қонунчиликда белгиланган тартибда ундириш чораларини кўрадилар. Ички ишлар органлари молия хизматлари томонидан зарар қопланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (тўлов топшириқномаси, чиқим касса ордерлари, тўлов ведомостлари, ҳисоб-фактура ва бошқалар) нусхалари икки кун муддатда ички ишлар органининг юридик хизматига ўн кун муддатда айбдор шахсларга нисбатан белгиланган тартибда даъво киритиш учун топширилади.

Айбдор шахслар мавжуд бўлганда, ички ишлар органининг юридик хизмати айбланувчиларга даъво ва қарши даъволар киритиш учун қонунчиликда белгиланган тартибда зарур ҳужжатларни расмийлаштиради; судларда вакилликни таъминлайди; ундиришга қаратилган, лекин ундирилмай қолган маблағларни ҳисобдан чиқариш учун суд қарорлари ёки бошқа тегишли ҳужжатларни молия хизматига тақдим этади.

А. Аъзамхўжаева суҳбатлашди.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29205 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42122 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158132 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44870 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 88 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 1 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 228 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 150 Жамият
Видео: Моғор организмингизга тушса, нима бўлади?
23:32 / 20.08.2017 2623 Lifestyle
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 2559 Жамият
Кўпроқ янгиликлар