Марказий разведка бошқармаси Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади

Жаҳон 28 Июль 2017 11190

Марказий разведка бошқармаси (МРБ) директори Майкл Помпеонинг фикрига кўра, ҳозир халқаро майдонда АҚШнинг асосий рақиби Россия ёки Эрон эмас, Хитой саналади. Бу ҳақда у Washington Free Beacon порталига берган интервьюсида маълум қилган.

«Менимча, бу уч давлатдан Хитой ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда Америкага кўпроқ рақобат кўрсата олиши мумкин», — деган Помпео. Унинг таъкидлашича, «тирик-ўлиги она Ер қаъридан неча баррель нефть қазиб олишига боғлиқ бўлган Россиядан фарқли ўлароқ, Хитойда реал иқтисодиёт бор». Эрон иқтисодиёти етарли даражада ривожланмаган ва салоҳияти жиҳатидан Хитой билан ҳеч қачон баҳслаша олмайди, деган МРБ директори.

Шунингдек, Помпеонинг қайд этишича, Хитой тобора ўзининг «АҚШ ҳарбий кучларига қарши туришга йўналган» ҳарбий салоҳиятини ошириб бормоқда. Пекин томонидан технологияларнинг ўзлаштирилиши ҳақида гапирар экан, Америка разведкаси раҳбари Хитой «ё АҚШ технологиясини ўғирлашга ёки бўлмасам бу борадаги курашда ғолиб чиқишига амин бўлишга ҳаракат қилади», деган

МРБ директори разведка соҳасида Хитойнинг ўсиб бораётган имкониятлари борасидаги ташвишларини ҳам билдириб ўтди. «Хитойликлар жосуслик борасида фаол кампанияни бошлаб юборишган ва бу анчадан бери давом этмоқда, — деган у. — Ҳаммаси саноат жосуслигидан бошланган. Улар доимо бизнинг ҳарбий ресурсларимиз, илмий тадқиқот дастурларимиздан хабардор бўлишга ҳаракат қилиб келишган».

«Хитойликлар россияликлар сингари қунт билан, шимолий кореяликлардаги бироз камроқ ишлашади. Шунчаки уларда ҳозир бу икки давлатникидек салоҳият йўқ», — деган Помпео Хитой разведкаси ҳаракатлари ҳақида.

Россия таҳдиди

Лекин Америка разведкаси Россияни ҳамон АҚШ хавфсизлигига жиддий таҳдид солувчи ва унинг хатти-ҳаракатларига жавоб қайтарилиши шарт бўлган давлат, деб ҳисоблайди, дея таъкидлаган Помпео. 

«Америка бундай таҳдиларга кўплаб ўн йилликлар давомида жавоб бериб келишга мажбур бўлмоқда», — деган у Москванинг халқаро аренадаги ҳаракатлари ҳақида. Унинг фикрига кўра, яқин истиқболда Россия Америка Қўшма Штатлари учун ўз вақтида совет иттифоқи қилганидек муаммолар яратади. «Фаол тадбирлар бўладими, пропаганда ёки турли воситалар ва усуллар билан, жумладан, махфий тарзда халқаро жамоатчилик фикрига таъсир ўтказиш бўладими, нима ёки ким ҳақида гап бормасин, биз ҳамон россияликлардан келаётган таҳдидларга дуч бўлмоқдамиз», — дея таъкидлаган Помпео.

Унинг айтишича, МРБ Американинг бошқа махсус хизматлари билан биргаликда Россиянинг хатти-ҳаракатларига қарши ҳаракат қилишган чоғланган. «Биз унга муқобил жавоб кўрсатишимиз (россияликларни) мағлубиятга учратишимиз, бу улар учун оғриқли бўлиши ва улар ўз хатти-ҳаракатлари миқёсини сусайтириши учун ишламоғимиз керак», — деган Помпео АҚШ разведка идорасининг раҳбари сифатидаги ўзининг илк катта интервьюсида.

Бир вақтнинг ўзида, у Россия билан терроризмга қарши курашда ҳамкорлик қилишни ёқлаб чиққан. «Улар бизга керакли ахборотга эга бўлишлари мумкин», — деган у Россия махсус хизматлари ҳақида. «Менимча, улар билан терроризмга қарши кураш масалалари бўйича ахборот алмашиниш йўлни топа олсак, биз шу иш билан шуғулланишимиз керак, — деган Помпео. — Лекин шу ҳолда ҳам уларга Қўшма Штатларга нисбатан фаол тадбир олиб боришларига йўл қўймаслигимизни, уларни кузатаётганимиз ва фурсат туғилиши ҳамоно қарши курашишмизни тушунтириб қўйишимиз керак».

МРБга келгунга қадар АҚШ Конгресси вакиллар палатасининг аъзоси ва разведка бўйича махсус қўмитада ишлаган Помпео аввал бу масалада «Москвага бориб келгани» ва россиялик расмий шахслар билан шу масалаларни муҳокама этганини айтиб ўтган эди. «Мен у ерда ўз ҳамкасбларим билан учрашиб, терроризмга қарши Россия билан қайси йўналишларда ҳамкорлик қилишимиз мумкинлигини аниқлашга ҳаракат қилдим», — деган Помпео.

КХДР ядро дастури

КХДРнинг ракета ва ядро дастурини, шунингдек, террорчилик ташкилотларининг фаолиятини яқин истиқболда АҚШ хавфсизлигига таҳдид солувчи асосий хавфлар, деб атаган.

«Фикримча Шимолий Корея ва терроризм АҚШ учун бевосита таҳдидлар ҳисобланади. Булар жуда фарқли хатарлар ҳисобланади ва уларга қарши турлича жавоб берамиз. Лекин уларнинг ҳар бири биз учун бугун биринчи ўринда», — дея таъкидлаган Америка разведкаси раҳбари.

Помпео КХДР томонидан АҚШ ҳудудига етиб боришга қодир қитъалараро баллистик ракета ишлаб чиқилиши эҳтимолига ҳам баҳо бера туриб, уни етарли даража юқори, деб баҳолаган. «Улар ядро каллаги ўрнатилган ракета учириб кўришлари ва омадлари келиб қолиши ҳам мумкин. Бу эса ёмон. Биз бунинг олдини олишимиз керак, бироқ ҳақиқий хавф шундан иборатки, улар потенциал тийиб турувчи қуролга эга бўлдик, деб ўзларининг амин бўлишига имкон берувчи ишончли қурол ҳам ярата олишлари мумкин», — деган МРБ директори.

Бундан ташқари, Помпеонинг айтишича, МРБда Шимолий Корея таҳдидига жавоб берувчи махсус марказ яратилган. Идорада АҚШ президенти Дональд Трамп КХДРга нисбатан ҳар қандай дипломатик имкониятлар сарфлаб бўлинган, деган қарорга келган вақтда ишга тушириладиган турли ҳаракатлар вариантлари ишлаб чиқилмоқда.

Илгарироқ The Washington Post газетаси АҚШ КХДРнинг ракета ва ядро дастурини баҳолашни қайта кўриб чиққанини эълон қилган эди. Нашрнинг маълумотларига кўра, Америка махсус хизматлари энди Пёнгянг 2018 йилда ядро каллаги ўрнатилган қитъалараро баллистик ракеталар билан қуролланиши мумкин.

КХДР марказий телевидениеси 4 июлда «Ҳвасон-14» қитъалараро баллистик ракетаси муваффақиятли учирилганини эълон қилди. Ракетанинг максимал учиш баландлиги 2802 км.ни, масофаси — 933 км.ни ташкил этган. АҚШ ҳукумати шу муносабат билан КХДР томонидан таҳдид кучайгани ва Пёнгянгнинг ушбу қадамига жавобан глобал ҳаракатлар талаб қила бошлади. Америка маъмурияти Пёнгянг томонидан синалган ракета чиндан ҳам қитъалараро деб ҳисобланиши мумкинлигини таъкидлаган.

Ироқ ва Суриядаги инқироз

Помпеонинг сўзларига кўра, Америка ҳудудига ўтиб кетиш эҳтимолини пасайтириш мақсадида АҚШ Сурия ва Ироқда имкон қадар кўпроқ террорчиларни йўқ қилишга уринмоқда. 

«Бу одамлар қаерга йўл олаётгани бизни кўпроқ ташвишлантирмоқда. Менимча, маъмурият шу сабабли уларни иложи борича кўп миқдорда ўлдиришга жазм қилган», — деган Помпео Сурия ва Ироқда ИШИД террорчилик гуруҳига қарши ўтказилаётган ҳарбий операциялар ҳақида.

«Ҳарбий ҳаракатлар майдонини қанчалик кам террорчи тарк этса, Америка разведка ҳамжамияти шунчалик камроқ нишонни кузатишга мажбур булади», — дея таъкидлаган Америка разведкаси раҳбари.

Помпео террорчилар Европа паспортларини олиши, шу билан АҚШга визасиз кириб чиқиш ҳуқуқини қўлга киритишига ишора қилган. Шу сабабли Америка махсус хизмати вакиллари Европадан кириб келаётган одамларни ҳам кузатиш вазифаси турибди, дея тушунтирган у. 

Бундан ташқари, МРБ директори ИШИДнинг йўқотилиши билан терроризм хавфи бартараф бўлмаслигини ҳам айтиб ўтган. «Биз улар яна қаерда қайта бош кўтаришидан ташвишдамиз — Афғонистондами, Ливиядами ёки Жанубий-шарқий Осиёда? Ҳозир улар Филиппинда ҳам бўй кўрсата бошлаган», — деган Помпео.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16918 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69189 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37526 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6808 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2586 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3256 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 3029 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар