Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, туман ва шаҳар бўлимлари томонидан шу йилнинг 23 июль ҳолатига жами 648 миллиард 653 миллион 700 минг сўмлик 58 минг 917 ижро ҳужжати якунига етказилиб, шундан 41 минг 290 ҳужжат бўйича 552 миллиард 421 миллион 300 минг сўм пул ундирилди, дея хабар бермоқда Kruz.uz.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан солиштирганда, ижро ҳужжатлари бўйича пул ундириш динамикасининг ўсишига эришилаётганини кўриш мумкин.

Қорақалпоғистон Республикасида истеъмолчиларнинг энергия ресурси бўлган табиий газдан дебиторлик қарздорлиги 103 миллиард 534,2 миллион сўмни ташкил этган бўлиб, шундан Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, туман ва шаҳар бўлимлари томонидан бир ойга белгиланган ундириш режаси 14 миллиард 34 6 миллион сўмни ташкил этади, шундан бугунги кунга 11 миллиард 232,1 миллион сўм ундирилди.