Мексиканинг Тамаулипас штатидаги Нуэво-Ларедо шаҳри кўчаларидан бирида тўққиз кишининг жасади топилди. Бу ҳақда W Radio маҳаллий хавфсизлик хизмати вакили Луис Альберто Родригесга асосан хабар қилмоқда.

«Тамаулипас бош прокуратураси Нуэво-Ларедода тўққиз кишининг ўлдирилиши туфайли тергов бошлади», - дея айтиб ўтган Родригес.

Таъкидланишича, жасадлар ёнида мактуб ҳам бўлган, бироқ унда нима ёзилганини ўқиш имконсиз бўлиб чиққан.

Қурбонларнинг шахси аниқланмоқда.

Аввалроқ Мексикада жиноятчилардан қочиб кетган полициячилар 27 йилга қамалгани хабар берилганди.