Мирзиёев “Истеъдод” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисидаги фармонни имзолади

Ўзбекистон 28 Июль 2017 11086
Фото: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикаси Президентининг истиқболли ёш педагог ва илмий кадрларнинг малакасини ошириш “Истеъдод” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги  фармонни имзолади.

Унга кўра, 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг истиқболли ёш педагог ва илмий кадрларнинг малакасини ошириш “Истеъдод” жамғармасининг номи “Ўзбекистон Республикаси Президентининг чет элда стипендиатларнинг малака ошириши, стажировка ўташи ва таълим олишини ташкил этиш “Истеъдод” жамғармаси” деб ўзгартирилди. 

Қуйидагилар Жамғарма фаолиятининг асосий вазифалари ва мақсадли йўналишлари этиб белгиланди: 

илғор илмий тадқиқотлар ва инновациялар, юқори технологияларнинг янги ютуқларида иштирок этиш, касбий билим, кўникма ва малакаларни замон талабларига ҳамоҳанг тарзда янгилаш, янги касбга, таълимга ва амалиётга йўналтирилган дастурларни ўзлаштириш мақсадида иқтисодиётнинг турли тармоқлари, давлат ва жамоат тузилмаларининг истиқболли мутахассислари, таълим муассасаларининг юксак интеллектуал-ижодий салоҳиятга эга бўлган педагог ва илмий кадрларини ривожланган давлатларнинг етакчи таълим ва илмий муассасаларида малакасини ошириш ва стажировка ўташини ташкил этиш; 

иқтисодиёт тармоқлари, давлат ва жамоат тузилмаларининг ҳозир ва келажакда юқори малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёжини инобатга олган ҳолда таъминлаш учун танлов асосида саралаб олинган олий таълим муассасаларининг иқтидорли битирувчиларини, шунингдек, республика иқтисодиёти тармоқларининг малакали кадрларини дунёнинг ривожланган мамлакатларидаги етакчи таълим ва илмий муассасаларида магистратура ва PhD дастурлари бўйича тайёрлашни ташкил этиш; 

чет эллардаги нуфузли таълим ва илмий марказлар, халқаро ҳамда хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва изчиллик билан ривожлантириш орқали олий таълим муассасалари, шунингдек, раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ марказларининг ўқув жараёнларига юқори малакали хорижий олимлар, ўқитувчи ва мутахассисларни жалб қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш; 

вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат ташкилотларига улар томонидан чет элда малака ошириш, стажировка ўташ ҳамда магистратура ва PhD дастурлари бўйича таълим олишга тавсия қилинаётган номзодларни Жамғарма базасида дастлабки тайёрлашни ташкил қилишда кўмаклашиш; 

иқтисодиётнинг турли тармоқлари, давлат ва жамоат тузилмаларининг истиқболли мутахассислари, педагоглари, илмий кадрлари ва иқтидорли ёшларнинг илмий-педагогик ва интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, илғор халқаро тажрибаларни эгаллашлари учун уларнинг нуфузли халқаро симпозиумлар, анжуманлар, олимпиадалар ва танловларда иштирокини ташкил этиш; 

чет элда малака оширган ва стажировка ўтаган мутахассислар, илмий педагог кадрлар, шунингдек, магистратура ва PhD дастурлари бўйича таълим олганлар (кейинги ўринларда – стипендиатлар) ҳамда чет эллик мутахассислар иштирокида анжуманлар, семинарлар, маҳорат дарслари, тренинг ва бошқа тадбирларни ташкил этиш орқали илғор хорижий тажриба ҳамда замонавий педагогик технологияларни кенг жорий этиш ва оммалаштиришни таъминлаш; 

келажакда иқтисодиётнинг асосий тармоқларида, шунингдек, янги, истиқболли фаолият соҳаларида, шу жумладан, сифатли кадрлар ва ресурслар захирасини яратиш ва тегишли йўналишлар бўйича илмий-таълим жараёнларини ҳар томонлама рағбатлантириш орқали замонавий материаллар ва илғор технологияларни ишлаб чиқиш соҳасида энг юқори даражада самарали фаолият олиб боришларини таъминлаш мақсадида стипендиатларнинг ягона маълумотлар базасини шакллантириш; 

иқтисодиётнинг турли тармоқлари, давлат ва жамоат тузилмаларидаги республиканинг истиқболли мутахассислари, педагог ва илмий кадрларининг хорижда малака ошириш, стажировка ўташ ва таълим олиш натижасида эгаллаган замонавий илғор билим ва кўникмаларини уларнинг келгусидаги меҳнат, педагогик ва илмий фаолиятининг тизимли мониторингини олиб бориш орқали амалиётга жорий этилишини таъминлаш;

стипендиатларни республика олий таълим муассасалари, раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказларининг ўқув жараёнларига изчил жалб этиш. 

Қуйидагилар жамғарма фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланди: 

стипендиатларнинг хорижий таълим ва илмий муассасаларда малака оширишлари, стажировка ўташлари ва таълим олишларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар – Жамғарманинг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ олий таълим муассасалари объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлашга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасалари моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси ресурсларининг 10 фоиздан кам бўлмаган миқдоридаги маблағлари ҳисобидан, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик ёрдамлари, халқаро молия институти ва хорижий ташкилотларининг грантлари; 

ходимлар иш ҳақи учун тўловларни ўз ичига олган Жамғарманинг жорий фаолияти ва унга юклатилган бошқа вазифаларни бажариш билан боғлиқ харажатлар – Жамғарма Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланган миқдорда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда республика олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари (тўлов-контракт) маблағларидан ажратмалар, шунингдек, хўжалик фаолияти ва шартнома асосида кўрсатилган хизматлардан келган тушумлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг беғараз ёрдамлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар. 

Жамғарма 2022 йил 1 январгача давлат мақсадли жамғармаларига солиқ тўловлари ва мажбурий йиғимлардан озод қилинди. 

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Жамғармага хорижий таълим ва илмий муассасалар билан алоқаларни йўлга қўйиш, стипендиатларга хорижий мамлакатларнинг визаларини олиш, консуллик рўйхатига киритиш, нотариал ва бошқа хизматларни кўрсатиш, уларнинг юборилган мамлакатда малака оширишлари ва стажировка ўташлари бўйича таълим мониторингини амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашади. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси: 

чет элда малака ошириш, стажировка ўташ ва таълим олишга юбориладиган номзодларни танлаб олишни ташкил қилишда Жамғармага ҳар томонлама услубий ёрдам кўрсатилишини; 

Жамғарма томонидан чет элда таълим олган шахсларнинг таълим тўғрисидаги ҳужжатлари нострификациясини (эквивалентлигини қайд этиш) тўғридан-тўғри (махсус синовлар ўтказмасдан) амалга оширилишини таъминлайди. 

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Жамғарма томонидан тақдим қилинган рўйхатларга мувофиқ, ўрнатилган тартибда чегирмаларнинг мос тизимини қўллаган ҳолда чет элларга юборилаётган стипендиатларни авиачипталар билан ўз вақтида таъминлайди. 

Мазкур Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари У.С.Исмаилов ва А.Н.Юнусходжаев зиммасига юкланди

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 94121 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46078 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51344 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9176 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20023 Ўзбекистон
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 141 Жаҳон
Барселонада “Европанинг исломлашувига” қарши намойиш тарқатиб юборилди
00:40 531 Жаҳон
Олий Мажлис сенаторларидан бирининг ваколати муддатидан аввал тугатилди
Трамп ўзининг бош маслаҳатчаларидан бирини бўшатишга қарор қилди
00:24 389 Жаҳон
Дунёдаги энг кекса қочқин аёлга Швецияда бошпана бериш рад этилди
00:11 1314 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар