Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20-21-январь күнлари Қорақалпоғистон Республикасига қилган сафари давомида республикада экспорт потенциалини ва машинасозлик,  автомобил ва электротехника саноатини ривожлантириш,  маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари соҳасига тегишли 18 лойиҳани амалга ошириш,  шу қатори замонавий телевизор ишлаб чиқариш қувватига эга йилига 150 мингта телевизор ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган 19 миллиард сўмлик лойиҳани ишга тушириш бўйича кўрсатма берган эди.

Шу муносабат билан Нукус шаҳрида замонавий телевизор ва кондиционерлар ишлаб чиқарадиган корхона ишга тушади. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Корхонада Artel, Samsung, Shivaki брендлари асосида йилига 150 мингта замонавий телевизор ва "Биноларда ясама иқлим яратадиган Сплит-систем" ишлаб чиқариш назарда тутилган. 

Президент кўрсатмасида маҳсулотнинг баҳосини арзонлаштириш ва уларни экспортга йўналтириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, корхона ишига коллеж битирувчиларини жалб этиш кўзда тутилган. Вазифаларни бажарилишини таминлаш мақсадида Nokis RemMash МЧЖга инвестициялар киритиш орқали бино ажратилиб,  жамият томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига лойиҳанинг паспорти таклиф этилди. 

Корхона ишга тушса,  60 коллеж битирувчиси янги иш ўрнига эга бўлади.