ОАВ: Apple икки турдаги iPod плеерларини ишлаб чиқаришни тўхтатади

Технология 28 Июль 2017 1614

Американинг Apple компанияси иккита қурилмани ишлаб чиқаришни тўхтатади. Булар iPod shuffle ва iPod nano рақамли аудиоплеерлардир. Бу ҳақда унинг қатор ОАВда эълон қилинган баёнотида сўз юритилган. Хусусан, The Verge портали ҳам шу ҳақда хабар қилди.

"Бугун биз iPod қаторини соддалаштирамиз. Эндиликда, иккита iPod touch модели хотираси икки карра кўпайтирилади ва энг арзони 199 доллар туради. Биз iPod shuffle ва iPod nano плеерларини ишлаб чиқаришдан оламиз", - дейилади ҳужжатда. 

iPod touch қурилмалари 32 ва 128 гигабайтлик ички хотира билан 199 ва 299 доллар нархда сотилади. 16 ва 64 гигабайт хотирага эга моделлари эса бошқа ишлаб чиқарилмайди. 

Ҳозирда iPod shuffle ва iPod nano Apple компаниясининг тармоқ дўконларида йўқ бўлса-да, уларни АҚШдаги айрим савдо марказларида ҳамон харид қилиш мумкин. Улар Apple компаниясининг бирмунча арзон маҳсулотлари ҳисобланар эди. iPod nano 149, iPod shuffle 49 доллардан сотилган.

iPod shuffle 2005 йилда бозорда пайдо бўлган. iPod nano ўша йилнинг охирларида мижозларга тақдим этилган. Bloomberg агентлигига кўра, Apple умумий ҳисобда 400 млн донадан ортиқ турли намунадаги iPod плеерларини сотган. Турли хил iPhone смартфонларидан эса 1 млрддан ортиқ сотилган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20088 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23592 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12073 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13025 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42254 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53465 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48024 Lifestyle
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 49 Жаҳон
Бектемир туманида  маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
Мактаб ва поликлиникалардаги бухгалтериялар қисқартирилади
17:57 140 Жамият
Кўпроқ янгиликлар