Олмалиқда Тошкент давлат техника университети филиали очилади

Ўзбекистон 28 Июль 2017 5245

Навоий давлат кончилик институтининг Олмалиқ кон-металлургия факультети ўрнида Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети филиали очилади. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 27 июлдаги пойтахт вилояти ишлаб чиқариш-саноат соҳалари учун муҳандис-техник кадрларни тайёрлашни такомиллаштириш тўғрисидаги қарорида шу ҳақда маълум қилинган.

Қарорга кўра, Навоий давлат кончилик институтининг Олмалиқ кон-металлургия факультети бакавриатининг 1−3-босқич талабалари Навоий давлат кончилик институти ёки ТДТУнинг Олмалиқ филиалига ўтказилади.

2017/2018 ўқув йилида Навоий давлат кончилик институтининг Олмалиқ филиалига кирган талабалар филиалнинг сиртқи бўлимига ўтказилади. Филиал махсус сиртқи ва кечки бўлимларга эга бўлиб, ўрта махсус касб-ҳунар маълумоти ҳамда «Олмалиқ КМК», «Ўзметкомбинат», «Ўзбеккўмир», Геология ва минерал ресурслар бўйича давлат қўмитаси корхоналари йўналишларида энг камида 3 йиллик иш тажрибасига эга шахслар суҳбат ўтказиш йўли билан мақсадли қабулга жалб этилади.

Сиртқи ва кечки таълим тўлов-шартнома асосида амалга оширилади. Жами бўлиб 150 киши — ҳар бир бўлимга 75 нафардан кишини қабул қилиш режалаштирилган. Бунда ўқишни тугатгандан камида 5 йил давомида кўрсатилган иш жойида мажбурий ишлаш кўзда тутилган шартнома имзоланади.

Қарорда Олмалиқда Россиянинг Давлат федерал автоном олий таълим муассасаси «МИСиС» Миллий тадқиқот технология университети» филиалини ташкил этиш бўйича ташкилий комиссия таркиби ҳам тасдиқланди. Уч ой муддат ичида таклифлар ҳукуматга киритилиши белгиланган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 45403 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15318 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95340 Ўзбекистон
Барселонадаги теракт ва Каталониянинг Альканар шаҳридаги портлашлар ўзаро боғланган бўлиши мумкин
08:18 2 Жаҳон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 185 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 267 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1652 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1631 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 3032 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1972 Жамият
Кўпроқ янгиликлар