Президент машҳур тиббиётчи олимни мукофотлади

Жамият 28 Июль 2017 16907

Бугун давлат раҳбари Ш.Мирзиёевнинг Фармонига кўра, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази лойиҳа илмий раҳбари Анис Лютфуллаевич Аляви “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими” фахрий унвони билан тақдирланди. Бу ҳақда Кун.uz’га Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Анис Алявига ушбу унвон мамлакат соғлиқни сақлаш тизимидаги кўп йиллик самарали ва фидокорона меҳнати, Ўзбекистонда тиббиёт соҳасини ривожлантириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, соҳага оид ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, замонавий даволаш усулларини амалиётга кенг жорий этиш ва юқори малакали кадрлар тайёрлаш борасидаги катта хизматлари, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун ҳамда таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан тақдим этилди.  

Анис Лютфуллаевич Аляви — таниқли фан арбоби, терапевт, кардиолог, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон терапевтлар ассоциациясининг раиси. У юқори малакали клиницист, иқтидорли олим, истеъдодли педагог ва моҳир ташкилотчи сифатида терапия ва кардиология соҳасининг мамлакатимиздаги ривожи учун муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Унинг раҳбарлигида 22 нафар фан доктори, 52 нафар фан номзоди етишиб чиққан.

Профессор А.Аляви Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида бўлим ходимлари билан биргаликда ўткир миокард инфарктини ташхислаш, даволаш йўлларини такомиллаштириш бўйича коронароангиография ва агиопластика усулларини кенг йўлга қўйган. 

— Бугун ҳаётимда энг қувончли, энг ҳаяжонли кун, — дейди Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази лойиҳа илмий раҳбари Анис Аляви. — Мен ва мен орқали барча тиббиёт ходимларига бўлган юксак эътибори, беқиёс эхтироми учун, аввало, давлатимиз раҳбарига раҳмат айтмоқчиман. Юртимиз шифокорлари номидан тиббиёт соҳаси ривожига, қолаверса, халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш йўлидаги камтарона меҳнатимизга катта баҳо бериб, доимий ғамхўрлик кўрсатиб келаётганингиз учун самимий миннатдорчилигимни билдираман. Бу жуда нуфузли унвон. Уни нафақат менга, бутун юртимиз шифокорларининг меҳнатига берилган мукофот, деб биламан.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 9877 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 22786 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 45469 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46887 Lifestyle
Сайёҳлар энг кам борадиган давлат номи маълум қилинди
13:42 0 Lifestyle
«Ўзсаноатэкспорт» маҳаллий экспорт қилувчиларга ёрдам беради
Газ идорасига тилла буюмлар орқали тўловни амалга оширишини ваъда қилган фирибгар аёл ушланди
13:33 173 Жамият
Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди: Раҳимов ўрнига бошқа Раҳимов
ТИВда Россия парламент делегацияси билан учрашув ўтказилди
Уйни воситачисиз сотиш усуллари – ҳужжатлар
13:20 681 Жамият
Кўпроқ янгиликлар