«Рома» президенти Жеймс Паллотта ёзги трансферлар мавсумида 210 миллион еврога яқин пул сарфлаб ўн нафар янги футболчи сотиб олган «Милан» клуби трансфер сиёсатини танқид остига олди.

«Молиявий фэйр-плей қоидаларини деб клубимизда бутунлай тартибсизликлар юзага келган. Бунга битта мисол сифатида жамоанинг эски раҳбарлари кетганидан уларнинг ишларини тартибга солиш учун қилаётган ҳаракатларимизни айтиш мумкин.

Ҳозир эса бу қоидаларни «Милан» мисолида таққослаб кўраяпман ва нима бўлаётганини умуман тушуна олмаяпман. Бунда ҳеч қандай бир мантиқ йўқ! Аввалига клуб хўжайинлари пул йўқлигини айтишганди ва шу сабабдан Лондондаги танишларимнинг биридан деярли 300 млн евро миқдорида катта фоиз билан қарз олишди. Энди улар бу пулларни ишлатишяпти ёки қандайдир аванс таклифлар билан келишувга эришяпти. Лекин бир нарса аниқ-ки, улар барибир қарзларини ўз вақтида ёпиши керак бўлади.

Улар буларнинг барчасини ЕЧЛга йўлланма олиш учун қилаётганини айтишмоқда. Лекин бунинг ўзи етарли эмас. Клуб топаётган фойда футболчилар учун тўланадиган маош билан бир хил бўлиб турганида... Қандай беъмани нарсалар содир бўлмоқда, билмадим очиғи. «Милан» — А Серияда ақлдан озган ягона жамоа!

Балки уларда биз қачондир кўриб қолишимиз мумкин бўлган жуда катта бизнес-режа бордир. Аммо бошқа клублар ўзларини миланликлардек тутаётгани йўқ. Кимдир менга «Милан» стратегиясиини тушунтириб берсин, сабаби, шахсан ўзим нима бўлаётганини тушуна олмаяпман», — дея Паллоттанинг сўзларини келтиради Football Italia нашри.