Швейцария бош прокуратураси Ўзбекистон ҳукуматининг Гулнора Каримованинг иши бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги янги сўровини ўрганмоқда. Бу ҳақда РИА Новости бош прокурор матбуот хизматига асосан хабар берди.

"Биз шуни тасдиқлашимиз мумкинки, бош прокуратура Ўзбекистоннинг ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги сўровини олди, у айни дамда ўрганилмоқда", - дея айтиб ўтган маҳкама вакили.

Бош прокуратурадан таъкидланишича, Швейцарияда коррупция жиноятлари натижасида пул ювишда гумон қилиш бўйича жиноий иш 2012 йилда олти кишига нисбатан очилган, уларнинг ичида Каримова ҳам бор.

"Айни пайтда бош прокуратура томонидан 800 миллион швейцария франкидан ортиқ суммадаги активлар хатланган. Швейцарияда жиноий иш очилганидан бери бош прокуратура 19 давлат, жумладан, Швеция, Нидерландия ва АҚШ билан ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш жараёнларини амалга оширди", - дея хабар беришган бош прокуратурадан.