Тарихда илк марта халқаро космик станция экипажига олим раҳбарлик қилади

Жаҳон 28 Июль 2017 4261
Фото: РИА Новости / Максим Блинов

28 июль куни «Бойқўнғир» космодромидан учирилган «Союз МС-05» бошқарилувчи космик кемасида МКС-52/53 миссиясида МДУ битирувчиси, биолог Сергей Рязанский раҳбарлигидаги экипаж медицина ва физика соҳасида тажрибалар ўтказиш учун қатнашади. Бу рус космонавтикаси тарихида олим раҳбарлик қиладиган илк парвоздир, деб ёзади РИА Новости.

«Биз ҳозир Москва давлат университети билан қўшма дастур устида иш олиб боряпмиз. МДУнинг кўплаб уникал ишланмалари бор. Талабалар ва аспирантларнинг ўзида космик станциялар ва аппаратлар бортида илмий тажрибалар ўтказиш имкони пайдо бўлгани жуда ажойиб», — деди Сергей Рязанский.

ХКС бортида МДУ ректори, академик Виктор Садовничий раҳбарлигидаги илмий жамоа ишлаб чиққан «Вектор-МБИ-1» тажрибаси қўйилади.

«Тажрибадан мақсад — ҳаракатланишнинг космик касаллиги (чайқалиш)нинг пайдо бўлиш сабабларини аниқлаш учун вестибуляр стимуляция хусусиятларини вазнсизлик ҳолатида синаб кўриш» — деган МДУ ректори Виктор Садовничий. 

Кўпроқ янгиликлар