Тошкент давлат педагогика университетида Психология ўқув-илмий маркази ташкил этилади

Жамият 28 Июль 2017 1675

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази бир ой муддат ичида мамлакатимизда ижтимоий соғлом муҳитни шакллантириш, ёшлар тарбиясининг таъсирчан механизмларини жорий этиш, шахснинг маънавий камол топишини психологик қўллаб-қувватлашни таъминлаш, соҳа мутахассисларининг психологик билим ва кўникмаларини шакллантириш, уларнинг илмий-амалий асосларини яратиш мақсадида Тошкент давлат педагогика университети таркибида Психология ўқув-илмий марказини ташкил этиш бўйича ўз таклифларини Вазирлар Маҳкамасига киритишлари белгиланган. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори республика олий таълим тизимини янада ривожлантириш, иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжларини таъминлаш, илмий-педагогик салоҳиятни ошириш, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасида интеграцияни таъминлаш, ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш учун йўналтирилган яна бир муҳим амалий саъй-ҳаракатдир.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29205 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42122 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158132 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44870 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 88 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 1 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 228 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 150 Жамият
Видео: Моғор организмингизга тушса, нима бўлади?
23:32 / 20.08.2017 2623 Lifestyle
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 2559 Жамият
Кўпроқ янгиликлар