Турин политехника университетини битирган йигит ўқишга киритиш ваъдаси билан 15 млн сўмни олаётган пайтда ушланди

Жамият 28 Июль 2017 5386

Навоий вилояти “Akbars Research And Development” МЧЖ бошлиғи лавозимида ишлаб келган Акбаржон Пўлатов Тошкентдаги Турин политехника университети “Энергетика” мутахассислигини 2015 йилда битирган, деб ёзмоқда Kruz.uz “Еркин Қарақалпақстан” нашрига асосан.

Бироқ, у юқори маълумотли эканини яшириб, Навоий кончилик коллежи дипломи билан Қорақалпоқ давлат университетининг “Электротехника” йўналишига ҳужжат топшириб, ҳаракатдаги қонун талабларининг тегишли бўлим ва бандидаги талабларини била туриб, қўпол равишда бузишга йўл қўйган.

Нукус шаҳридаги кичик туманларнинг биридан ижарага квартира олиб, тестга тайёргарлик кўраётган А.Пўлатов бу ерда Нукус шаҳрили  талаба йигитлар Ислам Абдираманов ва Нурулла Ниетуллаевлар билан танишади ҳамда “бел оғритмай” мўмай даромад орттиришни кўзлаб жиноий режалар тузди.

Шу тариқа,  улар С.Ходжаниязовнинг Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг “Техника” факултетига ҳужжат топширганидан хабар топиб, уни ўзларининг юқори лавозимда ишлайдиган танишлари орқали давлат гранти асосида ўқишга киритишга ваъда қилиб, алдов йўли билан 15 миллион сўм пулни олаётганида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ушланган.

Кўпроқ янгиликлар