Кейинги 5 йил ичида Ўзбекистонда цемент ишлаб  чиқариш икки баробарга оширилиши режалаштирилган. Бу ҳақда “Ўзқурилишматериаллари” АЖ хабар берди.

Компания маълумотларига кўра, Ўзбекистонда келаётган 5 йил ичида цемент ишлаб чиқаришни 2 баробарга - йилига 8,5 миллион тоннадан 17 миллион тоннага ошириш режалаштирилган.

“Ўзқурилишматериаллари”нинг эслатишича, Андижон вилоятининг Асака туманида умумий қиймати 3 млн. долларлик, йилига 50 минг тонна цемент ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Эверест метал фаворит” корхонаси ишга туширилган бўлса, Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида 12,0 млн. долларлик йилига 200 минг тонна цемент ишлаб чиқарувчи “Жомбой цемент” корхонаси фаолият кўрсатмоқда.

Ўзбекистонда ҳозир цемент ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича бир неча лойиҳалар амалга оширилмоқда.