Ўзбекистоннинг Doing business рейтингидаги ўрнини яхшилаш учун комиссия тузилади

Ўзбекистон 28 Июль 2017 4079

Ўзбекистон ҳукумати мамлакатнинг Жаҳон банкининг ҳар йилги "Бизнес юритиш" (Doing business) ҳисоботидаги рейтингини яхшилаш бўйича чоралар кўришни режалаштирмоқда.  

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарор лойиҳаси муҳокама учун чоп этилди. 

Ҳужжатга кўра, ҳукумат Ўзбекистоннинг ушбу рейтингдаги ўрнини янада ошириш учун ишларни координацияловчи идоралараро комиссия ташкил этмоқчи.

Комиссия давлат идораларининг бизнес юритиш учун шароитларни яхшилаш чораларини татбиқ қилиш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича тадбирларни таҳлил қилиш билан боғлиқ саволлардаги ҳамкорлигини таъминлайди. 

Комиссия бизнес учун шароитларни яхшилаш бўйича вазифаларини бажармаётган давлат органлари раҳбарларини жавобгарликка тортиш чораларини қабул қилиш бўйича таклифлар киритади.

Ҳужжатда таъкидланишича, режалаштирилган тадбирларнинг амалга оширилиши Ўзбекистоннинг ушбу рейтингдаги позициясини ҳар йили 10 поғонага яхшилашга имкон беради. Тахмин қилинишича, Ўзбекистон 2021 йилга келиб рейтингда 2016 йилдаги 87-ўриндан 40-ўринга кўтарилади.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 9519 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 44775 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 72904 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40659 Lifestyle
Етакчи брендлар Франкфуртдаги мотор-шоуда қатнашишдан воз кечишди
16:08 161 Жамият
Конте ва «Челси» раҳбарияти ўртасидаги тушунмовчилик тафсилотлари маълум қилинди
16:03 769 Спорт
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 1995 Жамият
"Одноклассники" кайфият улашувчи сервисини ишга туширди
Ўткинчи туйғулар ёхуд орзулари хазон бўлган қиз
15:52 2193 Жамият
Коутиньо «Барселона»га ўтмаса, «Ливерпуль»да ҳам ўйнамайди
15:49 956 Спорт
Кўпроқ янгиликлар