Кун.uz таҳририяти Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов билан очиқ мулоқот ўтказди.

Вазирнинг сўзларига кўра, ҳозирги тасдиқланган низом бўйича ҳужжат топширилаётган вақтда 086 тиббий   маълумотномаси берилади. Бунга сабаб – баъзи тиббий кўрсатмалар таълим муассасасидаги фаолиятга тўғри келмаслиги экан. Бундан ташқари, баъзи йўналишларда маълум бир тиббий талаблар бор. 

Фото: Иномжон Мажидов

“Фақатгина ўқишга кирганлардан 086 тиббий маълумотномасини олишимиз ҳам мумкин. Бу анча енгилликни яратади. Лекин битта муаммоси бор: киргандан кейин буни ҳуқуқий жиҳатдан жуда ҳам мустаҳкамлаб қўйилмаса, баҳс қилиш жуда қийин бўлади”, - дейди вазир.

Маълумот учун, Иномжон Мажидов билан интервьюнинг тўлиқ шакли бироздан сўнг тақдим этилади.