Вазир: Ижодий имтиҳонни олиб ташласак, бошоғриқ камаяди, бироқ...

Жамият 28 Июль 2017 24404
Фото: "Кун"

Кун.uz таҳририяти Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов билан очиқ мулоқот ўтказди.

Мажидовнинг айтишича, тест жараёнларини шаффоф ўтиши мақсадида катта, очиқ жойларда ўтказиш имконияти Ўзбекистонда ҳам бор. Унинг сўзларига кўра, Тошкентдаги Инҳа университети худди шундай тарзда синовларни ўтказган. 

“Бунинг натижалари яхши. Сабаби ўша ернинг ўзида ҳаммага кўриниб турди. Кенг жамоатчилик вакиллари буни кузатишнинг имконига эга бўлди. Президентимиз топшириқ берган – 1 августдан яна бир университет учун шундай тажриба қўлланилади. Буни бир томони бор, бир кунда ўтказилиши саволларнинг базаси билан боғлиқ. Бир неча кунга қўйсак, базани ҳам кенгайтириш керак. Бунинг учун жуда катта база яратилиши керак. Бундай саволлар олдин ҳам бўлган: Нега бир кунда? Бу база билан боғлиқ”, - дейди вазир.

Унинг айтишича, ижодий имтиҳонларда турли йўналишлардаги мезон ҳар хил. 

“Буни максимал объектив қилиш мумкин. Менинг фикрим, қанчалик бу ерга жалб қилинган мутахассислар малакаси, савияси юқори бўлса, шунча юқори объективликка эришамиз. Чунки, қандайдир мезонлар қилишимиздан қатъий назар ижодий ишда ижод доим бўлади. Бу масалада жуда кўп эътироз бўлади. Ижодий ишда баҳолаш мезонларини мукаммаллаштириб бориш керак. Катта тажрибага эга бўлган мутахассислар чақирилади. Бизга ижодий имтиҳонни олиб ташлаб, тест қўйиб қўйсак, жуда қулай бўларди. Бу осонроқ, ҳар ҳолда ташкилотчилар учун бошоғриқ камроқ. Лекин ўша йўналишга етук талабаларни йиғиб олувчилар, абитуриентлардан сўрасангиз – ижодий имтиҳон бўлиши керак, дейди. Бу парадокс”, - дейди Мажидов. 

Маълумот учун, Иномжон Мажидов билан интервьюнинг тўлиқ шакли бироздан сўнг тақдим этилади.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24172 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 52949 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64578 Жамият
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 437 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 416 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Иқтисодиёт вазирида 2 нафар биринчи ўринбосар бўлади
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1260 Спорт
Учтепа туманида қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти фош этилди
12:49 1394 Жамият
Кўпроқ янгиликлар