22 нафар давлат хизматчиси ахборот технологиялари бўйича Кореяда таълим олиб қайтади

Технология 29 Июль 2017 4273

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ташаббуси билан мамлакатимиз давлат идораларида хизмат қилаётган 22 нафар мутахассис "Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш" мавзусидаги ихтисослашган ўқув-курсида таҳсил олиш учун Жанубий Кореяга жўнаб кетмоқда.
Давлат ва жамият бошқарувида ахборот технологияларининг ўрни ошиб, АКТ ривожланишнинг муҳим омилига айланди. Бугун ҳар бир соҳада инновацион ечимларни жорий қилиш, аҳолига интерактив хизмат кўрсатиш замон талабига айланди. Ўз навбатида, бу вазифаларни амалга ошириш мутахассислардан тажриба ва замонавий билимни талаб қилади. 
29 июлдан бошлаб, сал кам бир ой давом этадиган ўқувларда ахборот технологиялари билан бирга, молия, солиқ, адлия соҳаларида, шунингдек «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси тизимида фаолият олиб бораётган мутахассислар иштирок этадилар. 
Корея Республикасининг Миллий ахборот жамияти (NIA) ҳамда Корея халқаро кооперация (KOICA) агентликлари кўмагида ташкил қилинаётган ўқувларда Кореянинг етакчи мутахассислари иштирокчиларга жамиятни ахборотлаштириш, "электрон ҳукумат" тизимини шакллантириш ва унинг меъёрий-ҳуқуқий асосини яратиш, ижтимоий ва интерактив хизматларни жорий қилишда АКТ ҳамда янгича инновацион ёндашувларни ишлаб чиқиш, "ақлли шаҳар" платформасини ишлаб чиқиш, электрон суд тизимининг ўзига хосликлари каби мавзуларда маъруза қиладилар.
Шунингдек, иштирокчилар Корея Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Сеул транспорт бошқаруви ва ахборот тизими муассасасига, BigData марказларига, ахборотлашган махсус ҳудудларга ташриф буюрадилар. Айтиш ўринлики, Корея Республикаси ахборотлашган жамият қуришда жаҳоннинг етакчи мамлакатлари сафида туради. Шунингдек, Жанубий Корея ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Ўзбекистоннинг ишончли ва стратегик ҳамкори ҳисобланади.
 

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47441 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64081 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34828 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19841 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75451 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60359 Жамият
Ҳамза Жумаев телевидениега қайтди
18:38 1227 Жамият
АҚШ миллий разведкаси собиқ раҳбари: Трампнинг Финиксдаги чиқиши кишини қўрқитмоқда
18:33 393 Жаҳон
«Реал» Иско учун космик нарх белгилади
18:29 1615 Спорт
Хоразмда жиноятчиликка қарши ёшлар акцияси бўлиб ўтди
18:29 224 Жамият
Кўпроқ янгиликлар