АҚШ Филиппинга аксилтеррорчилик амалиётлари учун қурол-яроғ етказиб берди

Жаҳон 29 Июль 2017 3231

АҚШ Филиппинга терроризм билан курашда ёрдам тариқасида қурол-яроғ етказиб берди. Бу ҳақда АҚШнинг Маниладаги элчихонаси хабар қилган.

"Ўқ-дори ва қурол-яроғларнинг етказиб берилиши орқали Филиппин қуролли кучларининг аксилтеррорчилик имкониятлари ошади ҳамда шу орқали, Филиппин жануби, жумладан, Маравида терроризм билан кураш бўйича амалиётларда иштирок этаётган ҳарбийлар тўғридан тўғри қўллаб-қувватланади", - дейилади элчихонанинг баёнотида.

Баёнотга кўра, АҚШ Филиппин армиясига 992 та ракета, 1040 та ракета двигателлари етказиб берди ҳамда қўшимча 250 та ракета гранатомёти ва мингта гранатомётни етказиб беришни режалаштирмоқда.

Қурол-яроғ билан таъминлаш Америка-Филиппин ўзаро моддий ва техник кўмак тўғрисидаги Келишувига асосан амалга оширилмоқда, дея таъкидлаб ўтишган элчихонадан.

Аввалроқ Филиппин президенти “расво” Америкага ҳеч қачон бормаслигини айтганди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34663 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73117 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10765 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 137649 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 594 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2267 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1341 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 1669 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар