Яп-янги Mitsubishi Lancer Evolution IX 138 минг долларга сотилди

Технология 29 Июль 2017 6470

Ишлаб чиқилганига 11 йил бўлган «кучайтирилган» Mitsubishi Lancer Evolution IX  eBay онлайн ким ошди савдосида 137 954 долларга сотилди. Атиги 9 миль (14,5 км) юрган автомобиль Япония компаниясининг Калифорниядаги дилери томонидан савдога қўйилди. Ким ошди савдосида 80 киши қатнашди.

2006 йил ўрталарида янги Mitsubishi Evo IX MR 37 минг доллар турар эди. Сўнгги ишлаб чиқилган замонавий «Эво» ўтган йилнинг сентябрида 76,4 минг долларга сотилганди. 

«Тўққизинчи» авлод Mitsubishi Lancer Evolution 286 от кучига эга 2.0 литрли турбомотор билан жиҳозланган. 6 босқичли механик узатмалар қутиси воситасида ҳаракатга келувчи электрон бошқарувли марказий дифференциалли ғилдиракларининг барчаси етакчидир. У 6 сонияга етмасдан тезлигини соатига 100 кмга чиқаради. Унинг энг юқори тезлиги соатига 250 кмдир. 

Кўпроқ янгиликлар