Фарғона шаҳар ИИБ га 2017 йил 19 июль куни, Фарғона шаҳрида яшовчи  Н.Халикова ариза билан мурожаат қилиб, 2017 йил 11 июнь куни, Фарғона шаҳар Сайилгоҳ кўчасидаги авиакассадан «Фарғона-Санкт-Петербург» йўналиши бўйича 2 905 000 сўмга чипта сотиб олганлигини билдирди, деб хабар бермоқда Кун.uz’га Фарғона вилояти ИИБ.

Маълум бўлишича, ушбу чипта қалбаки бўлиб, фуқарога чиптани шу авиакасса ишчиси, Фарғона шаҳрида яшовчи Ф.Болтаев (исм-шарифи ўзгартирилган) фирибгарлик йўли билан сотганлигини аниқланган. 

ИИБ ТБ томонидан 2017 йил 24 июль куни Ф.Болтаевга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми ва 228-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.