«Барса» Неймарнинг трансферига тайёр

Спорт 29 Июль 2017 14309

«Барселона» президенти Хосеп Мария Бартомеу жамоа ҳужумчиси Неймарнинг «ПСЖ»га 222 млн евро эвазига эҳтимолий трансфери билан боғлиқ вазият ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Ҳар йили рақобатбардош ва кўп совринларни ютиб олишга қодир бўлган жамоани тузишга ҳаракат қиламиз. Баъзи мавсумларда бунинг уддасидан чиқамиз, баъзиларида эса – йўқ. Бироқ ҳар доим энг яхшисига интиламиз. Биз Неймарнинг қолишини истаймиз, бироқ унинг трансфери учун талаб этилаётган маблағ, деган нарса ҳам бор. Агарда у кетишни хоҳласа, унга мос пулни беришса, у кетади. Мен Неймар билан суҳбатлашдимми? Биз гаплашмадик. Испанияга қайтиб келганимиздан сўнг, у билан ўтириб, мулоқот қиламиз. Унинг трансфери ёрдамида олинадиган барча пулларни жамоани кучайтиришга сарфлаймиз.

Неймарнинг трансферини амалга ошириш учун шартномасида белгилаб қўйилган маблағни тўлашлари лозим. УЕФАда молиявий фэйр-плей қоидаси бор, ҳамда агарда қайсидир клуб буни бузса, санкцияларга учрайди. «Барселона» жаҳонда даромадлар бўйича биринчи ёки иккинчи жамоадир – йилига 800 млн евро. Бу клубга ривожланиш учун имконият беради.

«Ливерпуль»дан Филиппе Коутиньо Неймарнинг ўрнига келиши ҳақидаги миш-мишлар? Коутиньо ажойиб ўйинчи, бироқ биз бу ҳақда ҳеч нарса гапира олмаймиз. Бу вазиятда эҳтиёткор бўлиш лозим», - дея «Барселона» президентининг сўзларини келтиради AS.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 9877 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 22786 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 45469 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46887 Lifestyle
Сайёҳлар энг кам борадиган давлат номи маълум қилинди
13:42 0 Lifestyle
«Ўзсаноатэкспорт» маҳаллий экспорт қилувчиларга ёрдам беради
Газ идорасига тилла буюмлар орқали тўловни амалга оширишини ваъда қилган фирибгар аёл ушланди
13:33 173 Жамият
Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди: Раҳимов ўрнига бошқа Раҳимов
ТИВда Россия парламент делегацияси билан учрашув ўтказилди
Уйни воситачисиз сотиш усуллари – ҳужжатлар
13:20 681 Жамият
Кўпроқ янгиликлар