Барселонада поезд Francia темир йўл станцияси платформасининг бир қисмига урилиши оқибатида 48 киши жабр кўрди, деб хабар бермоқда BBC телеканали.

ОАВ маълумотларига кўра, воқеа эрталабки тиғиз вақт юз берган. Воқеа юз бериши биланоқ 18 киши шифохонага етказилган, улардан 5 нафари оғир аҳволда. 

Дастлабки маълумотларга кўра, поезд станция олдидан тезликни камайтирмаган ва платформага келиб урилган.