Британиялик ҳайдовчи Ferrari машинасини харид қилганидан 1 соат ўтар-ўтмай, ундан айрилди. Спорткар йўлдан чиқиб кетиб, жиддий талофат кўргани сабабли ёниб кетган. Бу ҳақда South Yorkshire полициясининг Facebook саҳифасида маълум қилинган

Автофалокат оқибатида машинанинг деярли бирорта яроқли жойи қолмаган. Кузови ва бошқа агрегатлари тўлиқ йўқ бўлган. Шунга қарамай, ҳайдовчи жабрланмаган.

Воқеа жойига етиб келган полициячилар машина моделини сўрашганида ҳайдовчи бир соат аввал Ferrari 430 Scuderia моделини харид қилганини айтган. Ҳозирда фалокат сабаблари ўрганилмоқда. Хабарларга кўра, ҳодиса вақтида йўл усти сирпанчиқ бўлган.