Европада гўштдан тайёрланган ичимлик сотила бошланади

Жамият 29 Июль 2017 14193
Фото: Global Look Press

Германиялик қассоб Петер Классен бозорга гўштли ичимликлар чиқаради, деб хабар қилмоқда Die Welt.

Маҳсулот Германияда сентябрь ойида сотувга чиқарилади. Классеннинг сўзларига кўра, у Люксембург, Бельгия ва Франциядан бўлган ишлаб чиқарувчилар билан шартнома имзолаб бўлган.

«Биз катта қизиқиш бор эканига гувоҳ бўлмоқдамиз. Бундай маҳсулот ҳали чиқарилмаган», - дея таъкидлаб ўтди қассоб. Унинг қўшимча қилишича, халқаро патент олишга мурожаат ҳам юборган.

Классен ҳозирги пайтда уч таъмдаги ичимликларни чиқаришга тайёрлаб қўйган: «Стейк», «Бомбей мол гўшти» ва «Қирол товуғи». Ичимликни тайёрлаш учун гўшт сабзавотлар билан бирга бульонда қайнатилиб, какао каби кўринишга келгунга қадар эзилади. Шундан сўнг суюқлик идишларга жойланади ва турли микроблардан тозаланади.

55 ёшли қассобнинг сўзларига кўра, шу тариқа совутилган ичимликни бир йил давомида сақлаш мумкин. Унинг фикрича, бу маҳсулот армия ва гуманитар ёрдам миссиялари учун қўл келиши мумкин. 

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70901 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36986 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21401 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80805 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61803 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 132 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 70 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 268 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1187 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 759 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар