Фаластин президенти Маҳмуд Аббос шифохонага ётқизилди

Жаҳон 29 Июль 2017 7866

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос режали тиббий текширувдан ўтказиш учун шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда унинг матбуот котиби хабар берди, деб маълум қилди Associated Press.

Матбуот котибининг сўзларига кўра, Аббос Рамаллоҳдаги шифохонада бир неча соат давомида текширувдан ўтказилади.

Агентликнинг таъкидлашича, Аббосда илгари юрак билан боғлиқ муаммолар кузатилган. Бир йил аввал эса шифокорлар унинг юрагида фавқулодда жарроҳлик амалиётини ўтказишганди.

Кейинчалик маълум бўлишича, Маҳмуд Аббос шифохонани тиббий текширувдан сўнг тарк этган. Бу ҳақда Фаластиннинг WAFA агентлигина мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Жавод Авад хабар берган.

"Президент тиббий текширувдан сўнг шифохонани тарк этди. Бундай тиббий текширув ҳар ярим йилда ўтказилади, ҳамда унинг натижалари яхши чиқди – уларнинг кўрсатишича, президентнинг соғлиғи жуда яхши ҳолатда", - дея маълум қилган Авад.

Аввалроқ Маҳмуд Аббос фаластинликларни Ибодат тепалигига қайтишга чақирганди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16918 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69189 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37526 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6808 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2586 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3256 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 3029 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар