Францияда ўрмонларга ўт қўйишда гумонланиб 2 ўсмир қўлга олинди

Жамият 29 Июль 2017 2118
Иллюстратив фото

Францияда икки ўсмир катта миқёсдаги ўрмон ёнғинларини келтириб чиқарган атайлаб ўт қўйишда айбланмоқда. Ўсмирларга бу қилмишлари учун 15 йиллик қамоқ жазоси берилиши мумкин.  

16 ёшли ўсмирлар 26 июлда мамлакатнинг жанубидаги Прованс-Альплар — Мовий соҳил ҳудудидаги Мартиге шаҳрида ушланганлар.

Ўсмирлар Карро коммунасидаги ўт қўйишлардан ташқари ўғирликда айбланмоқдалар, деб хабар бермоқда “Интерфакс” ахборот агентлиги. 

Ўсмирлар устидан суд жараёни қачон бошланиши ҳозирча маълум қилинмаган.

Франция жанубидаги ўрмон ёнғинлари июль ойлари ўрталаридан бошланган. Охирги маълумотларга кўра, тарқалишига иссиқ ҳаво ва шамол кўмак бераётган аланга 10 минг гектардан кўпроқ ўрмонни йўқ қилган. 

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71469 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37194 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21549 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81238 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61917 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 813 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 612 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 609 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 265 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 553 Маданият
Кўпроқ янгиликлар