Германияда қуёш батареяли арзон электрокар барпо этилди

Технология 29 Июль 2017 8708

Германиянинг Sono Motors стартапи ўзининг илк ишланмасини тақдим этди. Sion деб номланган машина томига қуёш батареялари ўрнатилган. Компания бундай электрокарни 16 минг евродан сотишни режалаштирган. 

Автомобиль томида 330 та фотоэлектр элементига эга қўёш панели ўрнатилган. Улар ёмон об-ҳаво шароитларининг салбий таъсири ва бузилишлардан поликарбонат қоплама билан ҳимояланган. Умуман, қуёш батареялари машинани 30 кмгача қувват билан таъминлай олади. 

У икки турдаги 14,4 ва 30 кВт*соат ҳажмли аккумуляторлар билан тавсия этилади. Sono Sion биринчи тудаги батарея билан 80 кмга яқин масофани ортда қолдирса, иккинчисида 190 кмга етади. 

Тез қувватлаш тизими воситасида батареяларни 40 дақиқада 80 фоизга тўлдириш мумкин. Компанияда таъкидлашларича, яхши ҳаво шароитида аккумуляторларни 8 соатда тўлиқ қуёш панели воситасида қайта қувватлаш мумкин бўлади.

Компания лойиҳани ишга тушириш учун краудфандинг йўли билан 200 минг еврога яқин маблағ тўплади. Ҳозирда Sono Motors машинага буюртмалар қабул қила бошлади. Фирма машинани серияли ишлаб чиқариши учун 5 минг дона электрокарга буюртма қабул қилиши керак. Бу ҳолда буюртмачилар машиналарини 2019 йилда олишади. 

 

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66470 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36830 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 185 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 165 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 1700 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 450 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 304 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1038 Ўзбекистон
Маккада Каъба ёпинғичи – Кисванинг кўргазмаси очилди
23:20 / 16.08.2017 1702 Жамият
Кўпроқ янгиликлар