Хитойлик аёл кредитни тўламаслик учун пластик жарроҳлик столига ётди

Жамият 29 Июль 2017 10081
Фото: Fotolia

Хитойнинг Хубэй вилоятида яшовчи аёл 25 млн юань (3,7 млн доллар) миқдоридаги кредитни тўламаслик учун пластик амалиётини ўтказиб,ташқи кўринишини ўзгартирди, деб хабар қилмоқда Синьхуа агентлиги.

Хубэй вилояти Ухань шаҳри судининг қароридан сўнг, 59 ёшли Чжу Нацзюань пластик амалиётини ўтказиб, номаълум томонга ғойиб бўлган. 

Агентлик маълумотларига кўра, у июль ойида Шэньчжэнь шаҳрида бошқа шахс номига темир йўл чиптасини харид қилаётган вақтда ушланган. Қайд этилишича, полиция ходимлари уни ушлашга келишганида, гумондорнинг ўзига ўхшамаслигидан ажабланишган. Ҳуқуқ-тартибот идораси ходимининг айтишича, "у 30-40 ёшли аёлга ўхшаган".

Сўнгги вақтларда Ухань шаҳри ҳукумати кредитларни тўламайдиганларга қарши жиддий кураш олиб бора бошлаган. Йилнинг биринчи ярим йиллигида шаҳарда 186 киши кредитларини тўламаслик айблови билан ушланган. 

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 58170 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 33614 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 41264 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5114 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16896 Ўзбекистон
Қизил сайёрада сирли сув омбори топилди
12:22 0 Жаҳон
Фотомақола: Андижон шаҳрида гуллар байрами
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
11:50 5191 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Кўпроқ янгиликлар