Қашқадарёда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг маҳаллий Кенгашларига раислар сайлаб бўлинди

Жорий йилнинг 24–29 июль кунлари Қашқадарё вилоятининг барча туман ва шаҳарларида  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи шаҳар ва туман Кенгашларининг  кенгайтирилган йиғилишлари бўлиб ўтди, деб хабар қилади Кун.узга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши матбуот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов.

Кенгаш йиғилишида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши таркибини ва туман Кенгаши раисини сайлаш ҳамда Ижроия Қўмитаси таркиби тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Йиғилишда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Ш.Саттаров Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан жорий йил 30 июнь куни ёшлар билан ўтказилган учрашувда белгилаб берилган вазифалар ижросини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон ёшлар иттифоқи олдида турган вазифалар ҳақида сўзлаган бўлса, туман ҳокимлари Ёшлар масалалари бўйича идоралараро кенгаш олдида турган долзарб вазифалар ҳақида маъруза қилди.

Қуйида вилоятнинг 15 та шаҳар ва туман Кенгаши раислигига янги сайланган раҳбарлар билан танишишингиз мумкин:

1. Аллаев Давронбек Долли ўғли (Қарши шаҳри)
2. Исламов Шерзод Халилович (Шаҳрисабз шаҳри)
3. Тиловатов Абулвафо Фозилович (Қарши тумани)
4. Ҳайдаров Ризомат Шукиралиевич (Қамаши тумани)
5. Суюнов Асрор Ғуломович (Косон тумани)
6. Шарапов Хуршид Умидиллаевич (Миришкор тумани)
7. Раҳмонов Акмал Жўрақулович (Муборак тумани)
8. Янгиев Абдушукур Эркинович (Шаҳрисабз тумани)
9. Диёров Лазиз Қуқанович (Яккабоғ тумани)
10. Умаров Шуҳрат Азаматович (Нишон тумани)
11. Нормуродов Ойбек Абдумўминович (Деҳқонобод тумани)
12. Расулов Жасур Қурбонназарович (Китоб тумани)
13. Базаров Фарид Уралович (Ғузор тумани)
14. Бобоқулов Санжар Расулович (Чироқчи тумани)
15. Йўлдошев Жасурбек Буаназарович (Касби тумани)