Покистоннинг Эрон билан чегарага яқин ҳудудида портлаш рўй берди, қурбонлар бор

Жаҳон 29 Июль 2017 4161

Покистоннинг Эрон билан чегарага яқин ҳудудида бомба портлаши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Associated Press.

Ҳодиса Покистон жануби-ғарбидаги Панжгур округида, Эрон билан чегарадаги шаҳарда рўй берди.

Таъкидланишича, беш киши жароҳат олган. Полиция бомбани ким ўрнатганини аниқламоқда.

Аввалроқ Покистоннинг Панжоб вилоятидаги Лаҳор шаҳрида юз берган портлаш оқибатида камида 22 киши ҳалок бўлгани хабар берилганди.

Кўпроқ янгиликлар