Тошкентда 1,5 килограммдан ортиқ марихуана моддасини сақлаб келган шахс ушланди

Жамият 29 Июль 2017 3467

2017 йилнинг 24 июль куни ички ишлар идоралари ходимлари томонидан Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида ўтказилган “Қорадори-2017” тадбири давомида фуқаро Филипп Костик оғирлиги 1 килограмм 549,91 грамм бўлган «марихуана» гиёҳвандлик воситасини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотишга суиқасд қилиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар