УЕФА «ПСЖ»ни огоҳлантирди. Молиявий «фэйр-плей» талабларини янада қаттиқлашади

Спорт 29 Июль 2017 6417

УЕФАнинг клубларни лицензиялаштириш ва молиявий «фэйр-плей» масалалари бўйича директори Андреа Траверсо МФП қоидаларини янада кучайтирилиши ҳақида баёнот бериб ўтди.

«Молиявий фэйр-плей сиёсатини юритиш сиёсати ҳали ўлгани йўқ ва биз келажакда ҳеч бир шубҳасиз бу талабларни янада кучайтирамиз. Биз ҳар доим клублар билан алоқада бўлиб турибмиз ва уларга қоидалар ва талабларни эслатамиз», — дея Траверсонинг сўзларини келтиради  New York Times.

Олдинроқ, УЕФА «ПСЖ»ни «Барселона» ҳужумчиси Неймарни сотиб олишга бўлаётган уринишлари бўйича огоҳлантирганди. Агар парижликлар футболчининг товон пули саналган 222 млн. еврони тўласа МФП талабларини бузиши мумкин бўлади.

Кўпроқ янгиликлар