Малайзияда Малай тилида нотиқлик санъати бўйича Бош вазир кубоги-2017 халқаро нотиқлик мусобақаси бўлиб ўтди. Малайзия Олий таълим вазирлиги ва қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилган PABM 2017 танловида 35 давлатдан 53 нафар иштирокчи куч синашди. Унда Халқаро йўналишда иштирок этган Римажон Сотлилова Малай тилининг Ўзбекистондаги ўрни номли нутқи билан учинчи ўринга муносиб кўрилди. 

Мазкур йўналишда Таълим тизимини янгилаш, Иқтисодий муаммоларни ҳал этиш мавзуларида нутқ қилган хитойлик MaXiao иккинчи ўринни эгаллаган. 

Унда Япония, Афғонистон ва Малайзия вакиллари ўз йўналишларида биринчи ўринни олишди. 

Япониялик Lisa Shimazaki “Тил фақат мулоқот воситаси эмас”, мавзусида нутқ қилиб халқаро йўналишнинг бош совринига муносиб кўрилди. 

Малайзиялик Noor Haqim Noor Hamidon маҳаллий нотиқлар орасидабиринчи ўринни олган бўлса, афғонистонлик талаба Abdul Matin хорижий талабалар йўналишида биринчи бўлган. 

Биринчи ўринни олганлар 20 минг Малайзия ринггити (5000 АҚШ доллари), иккинчи ўринга 12 минг (3 000 доллар) ва учинчи ўрин соҳибларига 8 минг ринггит (2000 доллар) мукофот пули ва эсдалик совғалари топширилган.