«Араб тўртлиги» Қатарга қарши янги санкцияларни муҳокама қилади

Жаҳон 30 Июль 2017 6593
Фото: Reuters

Саудия Арабистони, Баҳрайн, Бирлашган араб амирликлари ва Миср вакиллари учрашув ўтказиб, унда Қатарга қарши навбатдаги иқтисодий ва сиёсий санкциялар қўллаш масаласини муҳокама қилади. Бу ҳақда  «Ал-Ҳаят» газетасига асосланган ҳолда Reuters агентлиги хабар тарқатди.

Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида ўтказиладиган учрашувда ташқи ишлар вазирлари иштирок этади. Вазирлар «Қатар иқтисодига босим ўтказиш мақсадидаги чоралар»ни кўриб чиқишади.

Бу вақтда Баҳрайндаги BNA агентлиги қирол Ҳамад ибн Исо ал-Халифа Саудия, Миср ва БАА ТИВ раҳбарлари билан учрашгани ҳақида хабар тарқатди. Қирол учрашувда терроризмга қарши ҳамкорлик зарурати ҳақида гапирган.

Араб давлатлари 22 июнь куни Қатарга 13та талабдан иборат рўйхатни жўнатишганди. Унда Al Jazeera телеканали фаолиятини тўхтатиш, туркларнинг ҳарбий базасини ёпиш ва Эрон билан алоқаларни тўхтатиш зарурлиги кўрсатилганди. Кейинчалик рўйхат қисқартирилди, янги рўйхатда Al Jazeera телеканалининг ёпилиши, амирликдан муаммоли кишиларни чиқариб юбориш каби талаблар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 5 июнь куни Саудия Арабистони, Миср, БАА ва Баҳрайн Қатарни террорчилар билан алоқадорликда айблаб, бу мамлакат билан дипломатик муносабатларни тўхтатганди. Кўп вақт ўтмасдан улар қаторига Ливия, Мавритания, Мальдив, Маврикий ҳамда Яман ҳам қўшилганди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20088 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23592 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12073 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13025 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42254 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53465 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48024 Lifestyle
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 49 Жаҳон
Бектемир туманида  маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
Мактаб ва поликлиникалардаги бухгалтериялар қисқартирилади
17:57 140 Жамият
Кўпроқ янгиликлар