Австралия бош вазири Малкольм Тернбулл самолётни йўқ қилиш бўйича террорчилик фитнасининг фош қилинганини маълум қилди. Бу ҳақда “Франс Пресс” ахборот агентилиги хабар бермоқда. 

“Мен шуни маълум қилишим мумкинки, ўтган тун мақсади самолётни қулатиш бўлган террорчилик фитнасини йўққа чиқариш бўйича йирик аксилтеррорчилик операцияси ўтди֨, деб айтган Тернбулл журналистларга.  

Унинг маълум қилишича, Сиднейдаги рейдлар давомида 4 киши қўлга олинган. Австралиянинг барча аэропортларида хавфсизликнинг қўшимча чоралари киритилган.  Тернбуллнинг айтишича, ҳужумнинг сценарийси бир террорчи томондан режалаштирилгани даргумон.

Маълум қилинишича, террорчилар самолётни қўлбола қурилма ёрдамида портлатмоқчи бўлишган. Шу билан бирга теракт нишони халқаро ёки ички рейс самолёти бўлгани ҳақида ҳукуматнинг аниқ маълумоти йўқ. Бу орада Daily Telegraph нашрининг ёзишича, террорчилар айнан ички рейсда теракт амалга оширишни режалаштиришган. 

Полиция комиссари Эндрю Колвиннинг маълум қилишича, ушланган эркаклар исломчилик билан ундалган фитна билан боғланганликлари эҳтимоли бор. Унинг таъкидлашича, полиция «ҳужум, у амалга оширилмоқчи бўлган жой, сана ва вақт» ҳақида кўп маълумотга эга эмаслар, тергов эса “узоқ вақт давом этади ва секин боради”.