«Барселона» мавсумнинг илк класикосида устун келиб, турнир ғолибига айланди

Спорт 30 Июль 2017 35175

«Барселона» Халқаро чемпионлар кубоги учрашувида Мадриднинг «Реал»ини мағлуб этди. Майамидаги «Ҳард Рок» стадионида ўтган учрашув каталонияликлар фойдасига 3:2 ҳисобида якунланди.

Учрашувда ҳисоб 3-дақиқадаёқ очилди. Лионель Месси Бускетсдан пас қабул қилиб олиб, рақиб жарима майдончасига кириб борди ва дарвоза тўрини аниқ нишонга ололди (1:0). 4 дақиқа ўтиб «Барселона» устунлигини янада оширди: Ракитич Неймарнинг кесиб ўтувчи пасини голга айлантирди (2:0).

12-дақиқада «Реал» Матео Ковачичнинг саъй-ҳаракатлари эвазига ҳисобдаги фарқни қисқартирди: хорватиялик футболчи марказ орқали «Барса» жарима майдончасига йўналиб, дарвозанинг чап бурчагига аниқ зарба йўллади (2:1). 36-дақиқада «Реал» ҳисобни тенглаштирди: қарши ҳужумда Асенсио Ковачич билан комбинация амалга ошириб, ҳисобни 2:2 кўринишига келтирди. 

Иккинчи бўлимни ҳам Вальверде шогирдлари фаол бошлашди. 50-дақиқада Неймар чап қанотда белгиланган жарима тўпини дарвозабон майдончасига етказди. Пике 5 метр масофадан тўпни оёғи билан «Реал» дарвозасига жойлаб қўйди. Орадан 5 дақиқа ўтиб Неймарнинг ўзи гол уриши мумкин эди. Мессининг узатмасидан кейин бразилиялик футболчи бирга-бир вазиятга чиқиб кетди, аммо дарвозани ишғол эта олмади.

Шундан сўнг ҳар иккала жамоа сафида кетма-кет ўзгаришлар бўла бошлади ва бошланғич таркибдаги футболчилардан деярли ҳеч ким қолмади. Иккинчи бўлимда майдонга тушган Иско ҳисобни тенглаштиришга яқин келди. Учрашувнинг 81-дақиқасида у  чап қанотдан марказ бўйлаб юриш қилди ва 15 метрлардан олис бурчакка аниқ зарба берди. Яспер Силессен бармоқларининг учи билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Лекин учрашувда ҳисоб ўзгармади ва каталонияликлар мавсумнинг илк «класико»сини ўз фойдасига ҳал қилди.

«Барселона» қаторасига 3 ғалаба эвазига турнир ғолибига айланди. Бунгача каталонияликлар «Ювентус» (2:1) ва «Манчестер Юнайтед» (1:0) клубларини енгганди. «Реал» эса турнирда 3 ўйинда 3 мағлубият қайд этди.

International Champions Cup 
Реал – Барселона 2:3
(2:2, 0:1)
Голлар: 0:1 – 3 Месси, 0:2 – 7 Ракитич, 1:2 – 14 Ковачич, 2:2 – 36 Асенсио, 2:3 – 50 Пике. 
Реал – Навас, Варан (Вальехо, 46), Марсело (Тео, 74), Карвахаль (Хакими, 74), Рамос (Начо, 46), Ковачич (Себальос, 74), Каземиро (Маркос Льоренте, 74), Асенсио (Васкес, 46), Модрич (Иско, 46), Бэйл (Оскар Родригес, 74), Бензема (Майораль, 74).
Барселона – Силлессен, Умтити (Вермален, 63), Пике (Маскерано, 73), Альба (Динь, 73), Алеиш Видаль (Нелсон Семеду, 63), Ракитич (Аленья, 73), Бускетс (Серджи Сампер, 73), Иньеста (Сержи Роберто, 46), Неймар (Туран, 73), Месси (Денис Суарес, 63), Суарес (Пако Алькасер, 63).
Огоҳлантиришлар: Варан (22), Карвахаль (60), Суарес (60), Серджи Сампер (78).

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24021 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 52606 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64457 Жамият
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 43 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Иқтисодиёт вазирида 2 нафар биринчи ўринбосар бўлади
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 609 Спорт
Учтепа туманида қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти фош этилди
12:49 874 Жамият
Мажбурий ижро бюроси ходимларига хизмат машиналари топширилди
Кўпроқ янгиликлар