Филиппиндаги Озамис шаҳри мэри Рейнальдо Пароджиног ва яна 6 киши гиёҳвандликка қарши рейд вақтида ўлдирилди.

Associated Press хабарига кўра, 30 июль куни полициячилар мэрни, унинг ўринбосари бўлган қизини ва яна тўрт кишини қўлга олиш учун келишган. Маълум қилинишича, гумондорлар ўт очишган.

Полиция штаби бошлиғи Тимото Пачебанинг маълум қилишича, Пароджиног, унинг қариндошлари ва қўриқчилари ўлдирилган. Мэрнинг қизи эса қўлга олинган.

Қайд этилишича, мэр бунгача наркобизнес билан алоқалари мавжудлигини инкор этиб келаётганди.

Филиппин президенти Родриго Дутертенинг наркотикларга қарши кампанияси кўп вақтдан буён олиб борилмоқда. 2017 йилда кампанияда кутилмаган бурилиш рўй берди: энди унинг нишони наркополициячиларга бўлмоқда. Бунга кучишлатар тизим вакиллари кореялик бизнесменни шантаж қилиб, кейин ўлдиришгани сабаб бўлди.