Миланнинг «Интер» клуби ўйинчиси Жоффруа Кондогбия Халқаро чемпионлар кубоги доирасида «Челси»га қарши кечган  учрашувида майдон марказидан ўз дарвозасига гол урди. Автогол видеоси YouTube’да жойлаштирилди.

74-дақиқада ҳисоб «Интер» фойдасига 2:0 кўринишида эканида Кондогбия майдон маркази яқинида тўпни рақиб босими остида дарвозабонга йўллашга қарор қилган. Бироқ футболчининг узатмаси автоголга айланган: тўп дарвозабон устидан ўтиб, «Интер»  дарвозасидан жой олган. 

Кўплаб фойдаланувчилар бу гол йилнинг энг кулгили голларидан бири номига даъвогарлик қилиши мумкинлигини тахмин қилишган.  

Сингапурда ўтган учрашув 2:1 ҳисобида «Интер» фойдасига якунланган.