Қаршидаги қўшма корхонада тайёр чарм ишлаб чиқариш жараёни йўлга қўйилди

Жамият 30 Июль 2017 9489

Хабарингиз бор Кун.uz сайти жамоаси Қашқадарё вилоятида ижодий сафарда бўлди. Мазкур сафар давомида вилоятнинг иқтисодий-ижтимоий ривожланиши ва бу йўлда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишилди. 

Бугунги кунда Қашқадарё вилоятининг иқтисоди мамлакат ривожида алоҳида аҳамиятга эга. Хусусан, “Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси ва Халқ банки томонидан Қарши шаҳрида ташкил этилган чорвачилик “Қарши Лезер” корхонаси айни фикрларнинг амалдаги ифодасидир.

“Қарши Лезер” корхонаси Ўзбекистон-Хитой-Исроил қўшма корхонаси негизида ташкил этилган бўлиб, тайёр чарм ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган. 

“Корхонанинг ташкил этилганига яқинда бир йил бўлади”, - деди биз билан суҳбатда “Қарши Лезер” корхонаси менежери Баҳодир Шерматов. – “Ишлаб чиқариш жараёнлари бир меъёрда давом этмоқда. Ишлаб чиқариш қуввати кунига 50 тонна йирик шоҳли қорамол терисини қайта ишлаш кучига эга. Бундан ташқари, олиб бораётган ишларимиз биринчи босқичда. Келажакда юқори технологияларни жалб этган ҳолда ишлаб чиқариш суръатини янада оширмоқчимиз”.  

Бу ерда фаолият юритаётган хитойлик мутахассислар билан суҳбатлашганимизда улар шароитларнинг яхшилиги, ишлар энди бошлангани, Ўзбекистоннинг сўлим табиати уларга манзур келгани ҳақида сўзлаб беришди.

Қариийб 4,5 гектар майдонда қад кўтарган корхонада 100 ортиқ янги иш ўрини яратилган. Ҳозирги кунга қадар 800 минг долларлик чарм экспорт қилинди. Ўйлаймизки, мазкур лойиҳа келажакда Ўзбекистон ривожида салмоқли ўринга эга бўлади.

 

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44188 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 61609 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34093 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19288 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 73680 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59868 Жамият
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 626 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Араб коалицияси Ямандаги меҳмонхонага авиазарба берди
16:35 547 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар