«Манчестер Сити» «Тоттенҳэм»га 3та гол урди

Спорт 30 Июль 2017 4976

«Манчестер Сити» Халқаро чемпионлар кубоги доирасида навбатдаги ўйинда ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Бу сафар «Тоттенҳэм» «шаҳарликлар» «қурбони»га айланди.

Нэшвиллдаги «Ниссан» стадионида кечган баҳснинг 10-дақиқасида Жон Стоунз ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда  Гвардиола шогирдлари яна иккита гол уришди. Раҳим Стерлинг ва Браҳим Диас голларга муаллифлик қилди.

Бу «Тоттенҳем» учун турнирдаги иккинчи мағлубият бўлди. Турнир доирасидаги илк баҳсда «шпорлар» «ПСЖ»ни мағлуб этганди (4:2), кейин «Рома»га имконият бой берилди (2:3). «Манчестер Сити» эса илк баҳсда «Манчестер Юнайтед»га ютқазган (0:2), кейин «Реал»ни йирик ҳисобда таслим қилганди (4:1).

International Champions Cup, Нэшвилл, АҚШ
«Манчестер Сити» – «Тоттенҳэм» 3:0
(1:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 10 Стоунз, 2:0 – 72 Стерлинг, 3:0 – 90 Браҳим Диас. 
«Манчестер Сити» – Эдерсон (Мурич, 79), Стоунз (Адарабиойо, 74), Отаменди, Данило (Сане, 74), Компани (Мангаля, 59), Стерлинг (Браим Диас, 79), де Брюйне (Насри, 59), Фернандиньо (Туре, 60), Сильва (Фоден, 59), Уокер (Дьюэйни, 75), Габриэл Жезус (Агуэро, 60).
«Тоттенҳэм» – Льорис (Ворм, 46), Алдервейрелд, Вертонген (Виммер, 70), Триппьер (Уокер-Питерс, 79), Дэвис, Дембеле (Нкуду, 54), Уинкс (Оукли-Бут, 71), Эриксен, Дайер, Алли (Янссен, 70), Кейн.
Огоҳлантириш: Компани (55).

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 53324 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 4787 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10493 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20876 Ўзбекистон
Таклиф: ҳам харид, ҳам хайрия
АҚШ: Венесуэлада ҳокимият куч билан қўлга олинди
10:30 180 Жаҳон
Бундеслига. «Бавария» мавсумни ғалаба билан бошлади
10:20 128 Спорт
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:10 531 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:00 586 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 3600 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар