«Барселона» ҳужумчиси Неймар тез орада Qatar Sports Investment фонди билан шартнома имзолайди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатди.

Манбага кўра, мазкур фонд қатарликларнинг «ПСЖ»га эгалик қиладиган сулоласига тегишли саналади. Шартномага кўра, 25 ёшли бразилиялик футболчи ЖЧ-2022  элчисига айланади ва бу орқали 300 миллион евро ишлаб топади.

Агар «Барселона» ва «ПСЖ» Неймар трансфери бўйича келишувга эриша олмаса, футболчининг ўзи шартномасида кўрсатилган товон пулини 222 миллион евро эвазига сотиб олиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 23 июлда тарқалган хабарга кўра, парижликлар фэйр-плей чекловларини четлаб ўтиш учун президентнинг фонди Qatar Sports Investments хизматидан фойдаланиши хабар қилинганди. Бу йўл айнан Неймарни Қатарда ўтадиган мундиалга элчи қилиб тайинлаш экани маълум бўлди.